43516

Федорова Эрон нима учун бу қадар Ўзбекистонга қизиқиб қолганини тушунтирди

Дунё | Ўзбекистон 3 июль 8:49 1 324

Тарих фанлари номзоди, РФА Шарқшунослик институти Ўрта Шарқ маркази эксперти Ирина Федорова Эрон нега Ўзбекистонга қизиқиб қолгани ва қайси соҳаларда ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлиги ҳақида ўз фикрини билдирди

Экспертнинг фикрига кўра, агар Эрон Европа билан муносабатларни узадиган бўлса, Ўзбекистон билан алоқалар у учун муҳим ўринга кўтарилади.

Федорованинг айтишича, Тошкент Теҳрон учун тараққий этишнинг альтернатив йўналиши бўлиб хизмат қилади.

«Эрон ҳозирда мураккаб геосиёсий вазиятда қолган, АҚШ босими туфайли кўплаб мамлакатлар у билан ҳамкорликдан воз кечмоқда. Шу маънода Ўзбекистон у учун ўзига хос альтернатива, ёки Европа мамлакатлари билан мавжуд ва исталган вақтда узилиб қолиши мумкин бўлган алоқалар учун қўшимча бўлиб хизмат қилади», — дея изоҳ беради Федорова.

Экспертнинг сўзларига кўра, Эрон янги технологиялардан ва янги ишлаб чиқариш турларидан манфаатдор. Аммо Ўзбекистон ҳозирча буни бера олмайди.

Ҳамкорликдаги йирик лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида гапирадиган бўлсак, эксперт фикрига кўра, ҳаммаси Тошкент ўз ҳаракатларида Вашингтонга қараш-қарамаслигига боғлиқ бўлади.

Илгарироқ Ўзбекистон ва Эрон йирик иккиёқлама лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун биргаликда инвестиция қўмитасини ташкил этишни режалаштираётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ билдириш