49798

Фарғона вилоятида «Поезд» ва «Damas» тўқнашуви натижасида уч қиз ҳалок бўлди

Ўзбекистон 6 декабрь 15:25 688

3 декабрь куни тахминан 8:10 да Фарғона вилояти Қува тумани Акбаробод қишлоғидаги қўриқланувчи йўлда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада уч киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, «Қўқон-Марғилон-Андижон» темир йўлининг 3-пикет 279-километрида Damas автомобили (давлат рақами 40V184QA) қўпол равишда ЙҲҚни бузиб, электропоезд (№6312) билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида машинанинг уч нафар ёш қиз йўловчиси — Г. А. (1999 й.т.), С. А. (2000) ва М. К. (2004) ҳаётдан кўз юмди, беш киши, жумладан ҳайдовчи М. Д. (1986) ва тўрт қиз — С. К. (2000), Ж. С. (1995), З. К. (1995) ва Д. А. (1995) жароҳатланди. Жароҳатланганлар туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Изоҳ билдириш