45985

Эркинжон Турдимов гўшт бозорларини тартибга солишга киришди

Ўзбекистон 16 август 11:16 1 250

Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоятдаги бозорлар ҳамда гўшт дўконлари фаолиятида кузатилаётган камчиликларни бартараф этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди, деб хабар қилди ҳокимлик матбуот-хизмати.

«Самарқанд вилоятида айни пайтда талабга жавоб берадиган кушхоналар йўқ», – деб айтган Турдимов йиғилиш давомида.

Ҳоким вазифасини бажарувчининг сўзларига кзра, тадбиркорлар томонидан кредит эвазига, қонуний асосда ташкил қилинган замонавий кушхоналар эса айрим масъул раҳбарларнинг эътиборсизлиги туфайли тўлиқ қувват билан ишламаяпти. Оқибатда салмоқли маблағ эвазига келтирилган ускуналар эскириб қолмоқда.

Йиғилишда деҳқон ҳамда буюм бозорларида ҳам савдо-сотиқни замон талаблари даражасида ташкил этиш, аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиб бериш бўйича топшириқлар берилган.

Белгиланган вазифаларнинг ижросини таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида вилоят ҳокимлигида мониторинг гуруҳлари тузишга қарор қилинган.

Мониторинг гуруҳлари жойларда гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдосида йўл қўйилаётган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этади, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш