50601

Дуров Telegram Messenger компанияси фаолиятини тўхтатишга қарор қилди

Ўзбекистон 11 январь 10:43 895

Павел Дуров Роскомандзор реестрига киритилган Telegram Messenger LLP компанияси фаолиятини тўхтатишга ариза берди. Бу ҳақида «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Мазкур ариза Буюк Британия юридик шахслари реестрида 2018 йил 19 декабрида қайд этилган, реестр сайтида эса 2019 йил 4 январда пайдо бўлди.

Компания фаолияти тўхтатилишининг расмий сабаблари маълум қилинмаган.

Дуров ўз гуруҳининг юридик тузилишини ошкор этмайди, бироқ олдинроқ у ушбу компанияни мессенжернинг асосий юридик вакили сифатида кўрсатганди.

Экспертлар мазкур қарор Россияда Telegram блокировка қилиниши билан боғлиқ эмаслиги, бунга компания реструктуризацияси сабаб бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Изоҳ билдириш