41929

Диққат! Велосипедчини уриб, ўлдириб қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ўзбекистон 13 июнь 20:46 692

Жорий йилнинг 12 июнь куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида кечки соат 22:15ларда, номаълум шахс ўз автомашинасини «Учқўрғон-Хақулобод» йўлида бошқариб кетаётиб Учқўрғон тумани “Муғол” МФЙда яшовчи Анвар Эргашевни ўз велосипетида кетаётган вақтда уриб юборган ва жабрланувчига ёрдам бермай воқеа жойидан қочиб кетган. Юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида навқирон, айнан эл-юрт ривожига ҳисса қўшадиган ёшга етган Анвар Эргашев воқеа жойида вафот этган.

Афсуски, бир кишининг ҳаётига зомин бўлган ушбу ҳайдовчи, инсонпарварлик тамойилига риоя қилиб, Анвар Эргашевга ўз вақтида ёрдам кўрсатганида балки унинг ҳаёти сақлаб қолинган, ота-она фарзандсиз, бир аёл бева, 3 ёшли қизалоқ эса отасиз қолмаган бўларди…
Ҳурматли фуқаролар, сизлардан шуни сўраб қолардикки, ҳайдовчи қилмаган инсонпарварликка сиз қўл уринг. Орангизда кимдир ана шу ҳолатга гувоҳ бўлган бўлса ёки ҳайдовчи ҳақида қандайдир маълумотга эга бўлса, ички ишлар ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, билган маълумотларингиз ҳақида хабар беришингизни сўраймиз. Унутманг, бу билан сиз юртимизда яна юз бериши мумкин бўлган шу каби ҳолатларнинг олди олинишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш