44049

ДХХ ҳоким ўринбосарини 5 млн. сўм пора олаётганида қўлга олди

Ўзбекистон 6 июль 13:04 2 202

Жорий йилнинг 1 июль куни ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан Урганч туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Бекзод Абдуримов маҳаллий фуқародан 5 млн. сўм пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон телеканалида махсус кўрсатув эфирга узатилган, деб ёзади Халқ сўзи нашри.

Қайд қилинишича, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш