Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев прописка масаласида ўз муносабатини билдирди.
«Шу масаласидаги фикрларни ўқиб туриб, сўз ва фикр эркинлиги бугунги куннинг энг муҳим ютуғи эканлигини англаяпман. Нима бўлганда ҳам, яхшими-ёмонми, фикр борлиги муҳим.
Айримлардан фарқли равишда прописка тизимини инсонда туғилишдан олдин жойни танлаб дунёга келиш имконияти бўлмагани учун реал турмушимиздаги адолатли режим, деб айта олмайман. Бу менинг шахсий фикрим, ёқадими-йўқми, буниси менга қизиқмас», — дейди Кушербаев.