31780

Божхона қўмитаси раҳбари ишдан кетди

Ўзбекистон 13 февраль 19:43 2 093

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олинди. Бу маълумот «KUN.UZ» манбаси томонидан тасдиқланди.

Маълум қилинишича, эндиликда қўмитага Бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Бердиалиевич Азимов янги раис этиб тайинланган.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган Муиджон Тоҳирий 2016 йилнинг декабрида Зоҳид Абдуқаюмович Дўсанов ўрнига Божхона қўмитаси раисига айланганди.

Унинг истеъфоси сабаби ва кейинги иш жойи ҳозирча маълум эмас.

Бундан аввалроқ ОАВда Божхона қўмитасида кенг кўламли текширув ўтказилаётгани ҳақида маълум бўлганди.

Изоҳ билдириш