Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетидаги ўқишидан ажралган, бир касбнинг бошини ҳам тута олмаган талаба, адашиб диний оқимларга қўшилиб қолган. Ўзбекистоннинг нуфузли университетида таҳсил олган ва кейинчалик озодликдан маҳрум этилган Шерзодбек Тошкент шаҳар ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими тавсияси ва ёрдами билан ўқиши тикланди.

ЎзА нашрининг маълум қилишича, унинг 22 миллион сўм миқдоридаги шартнома пулини Ҳаж сафарига бир неча йиллардан буён навбат кутаётган кекса ёшли фуқаролардан бири тўлаб берди. Натижада Шерзод ўз севган йўналишида ўқишини тиклашга эришди. Унда эртанги кунига умид пайдо бўлди. У ҳозирда таҳсилни давом эттириб, келажак учун режалар тузмоқда.

Бундан ташқари, Даврон ака ҳам салкам 19 йил панжара ортида ўтириб, озодликка чиқди. Қамалган вақтида эндигина атак-чечак қилиб юра бошлаган фарзандлари бугун оила қурай демоқда. Ўғилни уйлаш, қизни узатиш керак. Аммо, Даврон аканинг ҳам на ҳунари ва пули бор. Устига устак озодликдан маҳрум бўлган даврида соғлиғи бўйича ҳам муаммолар орттирган эди. Аммо Ҳаж зиёрати орзусида бўлган ёши улуғ фуқаролардан бири унга ёрдам қўлини чўзди. Даврон касалхонада ётиб даволанди, ҳайдовчилик курсларида ўқиди. Эндиликда кўзида жарроҳлик операцияларини ўтказилиши кутилмоқда.