50599

Айрим тоифадаги шахслар нотариал хизматлар учун тўланадиган пуллик хизмат тўловларидан озод қилинди

Ўзбекистон 10 январь 15:29 922

Адлия вазири томонидан жорий йил 9 январь куни имзоланган буйруққа асосан 2019 йил 10 январдан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат нотариал идораларига мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.

Масалан, бугунги кунга қадар нафақадаги шахс пенсия пулларини олиш учун бирор шахсга ишончнома берганда нотариуслар томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи, яъни 20273 сўм миқдорида пуллик хизмат ундириб келинган. Бунда, 2018 йил давомида жами 117102 та бундай турдаги ишончномалар тасдиқланган бўлса, ундириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар учун тўлов миқдори 2 млрд. 374 млн. сўмни ташкил этган.

Эндиликда, нафақадаги шахс пенсия пулларини олиш учун ишончнома берганда нотариуслар томонидан ҳеч қандай тўловлар ундирилмаслиги белгиланди.

Нотариал хизматлар учун тўланадиган пуллик хизмат тўловларидан озод қилинадиган шахслар тоифаларига қуйидагилар киради:
фуқаролар:
-пенсиялар ва нафақаларни олиш учун зарур бўлган, шунингдек васийлик қилиш ва фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари тасдиқлаганда;
-мол-мулкни давлат фойдасига васият ёки ҳадя қилганда;
-Ватанни ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлган шахсларнинг мол-мулки учун мерос гувоҳномалар берганда;
-мерос қолдирувчи билан битта уйда доимий рўйхатда бўлган ва унинг вафотидан кейин хам шу манзилда яшаётган шахсларга мерос гувоҳномалар берганда;
-мерос қолдирувчининг интеллектуал мулк ҳуқуқлари учун мерос гувоҳномалар тасдиқлаганда;
-банклардаги омонатлар, суғурта суммалари, давлат заём облигациялари учун, иш ҳақи суммалари учун мерос гувоҳномалар тасдиқлаганда;
-пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномани тасдиқлаганда;
-сурункали руҳий касалликка чалинганларнинг васийларига мол-мулкка ворислик гувоҳнома берганда;
-ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисада вафот этган ходимнинг иш берувчи ҳисобидан суғурталанган пулига мерос гувоҳнома берганда;
-1941—1945 йиллардаги уруш, Афғонистон Республикасида байналмилал ва Чернобиль АЭСининг авария оқибатларида қатнашган шахслар ҳамда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган
-шахсларнинг оила аъзоларига имтиёзлар берилиши учун ҳужжатларнинг нусхаларини тасдиқлаганда;
-фермер ва деҳқон хўжалигида ишлаётган меросхўрларга ушбу хўжаликка тегишли мол-мулк бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганда;
-коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш юзасидан ижро ёзувларини тасдиқлаганда;
-муаллифлик ҳуқуқи мукофотларини ундиришга қаратилган ижро ёзувларини амалга оширганда;
-суғурта пулларини ундириш юзасидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома тасдиқлаганда.

ташкилотлар:
-солиқ ва молия органларига давлатнинг мол-мулкига нисбатан мерос гувоҳномалар берганда;
-мактаб-интернатдаги ва ихтисослаштирилган мактаблардаги ўқувчиларнинг ота-оналаридан мактаб таъминоти учун қарзларни ундириш бўйича ижро ёзувларини амалга оширганда.

Каналга уланиш:
https://t.me/huquqiyaxborot

Изоҳ билдириш