29093

Абдумалик Жуманов лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон 12 январь 11:42 2 816

11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сифатида ишлаб келаётган Абдумалик Жуманов лавозимидан бўшатилган. Ҳукуматдаги KUN.UZ ахборот манбасининг айтишича, бундай ўзгариш дипломатия соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурини тубдан ислоҳ қилиш учун бажарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жуманов бундан олдин Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида ҳам ректор сифатида фаолият юритганди. Шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ўтган йилдан эътиборан вазир ўринбосари мақомига тенглаштирилганди.

Изоҳ билдириш