33977

100 АҚШ доллари ва 10000 сўмлик қалбаки пул ясаган шахс ушланди

Ўзбекистон 13 март 11:18 514

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра,2018 йил 12 февраль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудида якка тартибдаги тадбиркор бўлиб ишловчи А исмли шахсни ишончига кириб, уни алдаб, 26 дона қалбаки 10000 сўмлик купюра пулларини бериб, 2 қоп ун маҳсулотларини сотиб олган.

Ички ишлар орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қораузак туманида яшовчи фуқаро О қўлга олиниб, унинг ёнидан қалбаки бўлган 2826 дона 10000 сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи О ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи В исмли шахс билан биргаликда ясаганлиги ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш