44273

1 сентябрдан Ўзбекистон ОТМларида контракт миқдори ошади. Энг арзони — 8 млн 293 минг сўм

Ўзбекистон 10 июль 11:24 4 764

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақлари кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошад.

Шунингдек, 1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари белгиланди.

Бакалаврда:
энг арзон контракт – 45 баравар, яъни 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг);
энг қиммат контракт – 60 баравар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).

Магистратурада:
энг арзон контракт – 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг);
энг қиммат контракт – 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг).

Махсус сиртқида:
энг арзон контракт – 15 баравар, яъни 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг);
энг қиммат контракт – 27 баравар, яъни 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).

Кундузги сиртқида:
энг арзон контракт – 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм;
энг қиммат контракт – 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм.

Иккинчи мутахассисликда (17/18 ўқув йилида кирганлар учун):
энг арзон контракт – 25 баравар, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм;
энг қиммат контракт – 33 баравар, яъни 6 млн 81 минг 900 сўм.

Қайси ОТМда контракт нархи қанча бўлгани ҳақида тез орада батафсил маълумот берамиз.

Изоҳ билдириш