27509

Японияда «захарли бактерия» тарқалмоқда: 500 дан ортиқ киши захарланган

Тиббиёт 26 декабрь 13:50 529

Японияда рекорд даражада юқумли заҳарланиш ҳолатидан шокка тушган беморлар сони қайд этилди.

Таъкидланишича, 10 декабр ҳолатига кўра, ушбу касаллик мамлакатнинг 525 фуқаросида қайд этилган, уларнинг 66 нафари Токио аҳолисидир.

Касалликнинг тарқатувчиси А гуруҳидаги стрептококклар бўлиб, улар «йиртқич бактери» номини олган. Тиббиёт ходимлари, ушбу инфекция организмда шиддат билан тарқалиши ва бир неча соат ичида инсонни нобуд қилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Касалликнинг илк белгилари бу қўл ва оёқларда шиш ва оғриқларнинг пайдо бўлиши, исситма ва ҳолсизликдир. Аввалига беморнинг аҳволи унчалик ҳавотир уйғотмайди, аммо «йиртқич инфекция» баданда тарқалгач некроз(тирик организмнинг зарарланиши оқибатида ўлик ҳолатга келиши)ни келтириб чиқаради ва ҳатто ўпка ва қонга ҳам ўтиб кетиши мумкин.

Изоҳ билдириш