Концепция доирасида, шунингдек, замонавий тиббиёт комплекслари яратилади, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда бўлиш даврида уларга ташкилий-маслаҳат кўмаги кўрсатилган ҳолда мамлакатга кириш ва чиқиш тартиби соддалаштирилади. Концепция уч ой ичида ишлаб чиқилиши лозим.

Шу муддат мобайнида хусусий тиббиёт ташкилотлари ахборот тизимларини «Соғлиқни сақлаш» ахборот тизимлари комплексига ва кейинчалик Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Мазкур қонун ноябрь ойида муҳокамага қўйилган эди. Унда, жумладан, хусусий клиникаларни ривожлантиришга 14 миллион доллар — республиканинг ҳар бир минтақаси учун 1 миллион доллардан ажратиш таклиф қилинган эди. Маблағнинг 95 фоизи тиббий жиҳозларни харид қилиш, қолган беш фоизи юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва шифокорлар малакасини чет элда оширишга қаратилади.