39269

“Тез тиббий ёрдам”нинг мажбурий тўплами оширилди

Тиббиёт 18 май 14:07 708

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2905-1, 14.05.2018 й.) билан Битта тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бригадаси учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатига тузатишлар киритилди.  Бу ҳақида Norma хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун жиҳозлашга, шу жумладан тез тиббий ёрдамга энг кам талаблар соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2905, 28.07.2017 й.) билан тасдиқланган (шарҳга қаралсин).

Август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб “тез тиббий ёрдам” бригадаси иши учун зарур бўлган айрим тиббий буюмларга нисбатан янги талаблар амал қила бошлайди.

Чунончи, ҳар бир бригадага камида 20 жуфт бир марта ишлатиладиган қўлқоплар ажратилади (ҳозир – 1 жуфт). Ҳажми 2 г., 5 г. ва 10 г. бўлган шприцлар сони ҳар бир тури бўйича 5 донадан 10 донагача оширилади.

Бундан ташқари, ҳар бир бригада учун зарур бўладиган тиббий пахта миқдори аниқлаштирилди – 100 гр. Стерил ва ностерил бинтлар 2 донадан бўлиши керак.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2018 йилда кучга киради.

Изоҳ билдириш