32277

Соғлиқни сақлаш тизимида навбатдаги қатор раҳбарлар ишдан бўшатилди

Тиббиёт 20 февраль 8:27 1 657

Наманган вилояти Косонсой туманида 5 нафар тиббиёт ходими ишдан ҳайдалди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Наманган вилояти бирламчи тиббий-санитария хизмати бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида вилоятнинг Косонсой туманида ўз вазифасига юзаки ёндашиб, бугуннинг талаби ва аҳоли эҳтиёжларини ҳис қилмай ишлаётган тиббиёт ходимлари ҳам борлиги маълум бўлди.

«Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Холдоров ва бошлиқ ўринбосари Р.Абдуллаев, туман кўп тармоқли марказий поликлиника мудири М.Каримовалар меъёрий ҳужжатлар ижросини етарли даражада амалга оширмагани, жумладан, аҳолининг тиббий хизматга муҳтож қатламини қамраб олиш ишларини талаб даражасида ташкил этмаганлиги боис ўз эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», — дейилган хабарда.

Ундан ташқари, Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими М.Тошматов ва туман кўп тармоқли марказий поликлиника масъул ходими А.Абдуллаевлар ҳам вазифасидан озод этилди.

Хабарда айтилишига кўра, президентнинг «Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт» деган гапи барча соҳалар қатори тиббиёт тизими учун ҳам дахлдор.

Изоҳ билдириш