38785

Иммунитет пасайишининг сабаблари

Тиббиёт 15 май 16:01 1 556

Ҳимояга хавф солувчи омиллар

Нотўғри овқатланиш – томирдаги қон таркибида антитаначалар (иммуноглобулин) бўлиб, улар организмнинг ҳимоя воситаси саналади. Оқсилдан таркиб топган мазкур антитаначалар меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт, тухум, балиқ, сут-қатиқ, ёнғоқ каби маҳсулотлар етарлича бўлиши керак.

Сурункали стресс – руҳиятдаги салбий ўзгаришлар таъсирига тушиб қолган организм¬да турли гормонлар ишлаб чиқарила бошлайди. Бу эса ҳар бир ҳужайра, тўқималарнинг биокимёвий баланс ўзгаришига олиб келади. Айрим турдаги гормонлар иммун тизимини иш¬ғол қилиб, вирус ва бактериялар учун йўл очиб беради. Олимлар фикрича, узоқ давом этган стресс даврида қондаги лейкотситлар миқдори кескин тушиб кетиши оқибатида иммун тизими заифлашиб қолади.

Сурункали уйқусизлик – аксарият ҳолларда 8 соат уйқу меъёр ҳисобланишини унутиб қўямиз. Бир-икки кун озроқ ухлаган киши ўз-ўзидан мазкур тартибга мослашгандек кўринса-да, 5 кун кетма-кет давом этган уйқусизлик ёки етарлича уйқунинг бўлмаслиги иммун тизимида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Номеъёрий ҳолатлар – совуқсираш, қизиб кетиш, кўп ейиш, тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш кабилар иммун тизими емирувчиларидир.

Ташқи муҳит – ишлаб чиқариш корхоналари, маиший саноат, автомобил тутуни таъсирида ҳаво ифлосланади. Ҳар куни ифлосланган ҳаводан нафас олиш эса ҳар қандай чиниққан иммунитетни ҳам ишдан чиқариши ҳеч гап эмас. Организмингизга фойда бўлиши учун табиат қўйнига дам олгани бориб туринг.

Изоҳ билдириш