41522

«Uzmobile» абонентларига фирибгарларнинг оммавий ҳужуми кузатилмоқда

Технология 11 июнь 10:37 488

Фирибгарлар Uzmobile миллий оператори абонентларини қўнғироқ ва SMS-хабарлар билан безор қилмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.

«Ҳурматли абонентлар! Uzmobile абонентларига фирибгарлик қўнғироқлари пайдо бўлгани муносабати билан +882337111* ёки +881* префиксли ўтказиб юборилган қўнғироқлар ва SMS’ларга жавоб бермасликни сўраймиз. Шунингдек, SMS ва қўнғироқларга рухсат сўровчи мобил дастурларни ўрнатишда ҳушёр бўлишни сўраймиз», — дейилади компания хабарида.

Мазкур янгилик ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Фойдаланувчилар фирибгарлар кунига 3 тадан 10 мартагача қўнғироқни амалга ошираётгани, телефонни олганда эса ўша заҳоти уни қўйиб қўяётганини билдирган.

«Бу фирибгарликнинг таниш кўриниши. Улар сиз шу рақамга қўнғироқ қилишингизни кутади, жуда узоқда рўйхатдан ўтган ва барча пулларинингизни суғуриб олади», — дея огоҳлантирган фойдаланувчилардан бири.

 

Изоҳ билдириш