47675

Ўзбекистонда Uzcard тўлиқ ишлай бошлади

Технология 17 сентябрь 16:43 354

Ўзбекистонда 24 cоатдан ортиқ ишламай қолган Uzcard тизими тўлиқ ишлай бошлади. Эндиликда Uzcard орқали онлайн тўловларни амалга ошириш, картадан картага пул ўтказиш каби турли операцияларни бажариш мумкин.

Бугун, 17 сентябрь соат 8:00 атрофида тизимнинг қисман ишлай бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

Марказий банк вакилларининг маълум қилишича, Uzcard фаолиятида юз берган муаммо эътиборсиз қолдирилмайди. Қонунчиликка ўзгаришлар киритилади.

Бундан ташқари Тошкентда бир неча банклар банкоматлардан нақд пул ечиб олиш чегарасини 10 миллион сўмгача оширгани ҳақида хам хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Uzcard дастурий таъминотидаги узилиш сабаб 15 сентябрь соат 18:52 дан бошлаб банк карталари ишламай қолганди.

Изоҳ билдириш