39288

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» учинчи Boeing-787ни қабул қилди

Технология 18 май 15:51 752

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг авиапарки навбатдаги янги авлод самолёти – Boeing-787 Дреамлинер билан тўлдирилди.

Ҳаво лайнерини Ўзбекистонга Миллий авиакомпания экипажи: МАК Учув-услубий бўлими бош учувчи-йўриқчиси Иосиф Зак, Boeing-787 Учувчилар отряди комадир ўринбосари Шаҳзод Икромов ҳамда иккинчи учувчи Олимжон Узоқов олиб келишди.

Авиакомпаниянинг ушбу русумдаги учинчи авиалайнери МАК авиапаркида мавжуд бўлган аввалги иккита Boeing 787-8 Дреамлинердан йўловчи ўриндиқларининг сони ошиғлиги ва экипаж дам олиши учун алоҳида бўлинма ташкил этилганлиги билан фарқланади.

Ушбу самолётда ҳам авиакомпаниянинг бошқа Boeing-787 Дреамлинер ҳаво кемаларидаги каби ёнилғи тежаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага CО2 ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи ГE Авиатион компаниясининг ГEнх-1Б двигателлари ўрнатилган.

Икки классли компоновкада ишланган самолётнинг кенг саҳни 270 ўриндиққа (бизнес класси – 24, иқтисодиёт класси – 246) эга. Лайнернинг қулай ва кенг ўриндиқлар, янгича ёритиш ва шовқин ўтказмайдиган тизимлар, пол қопламалари ҳамда алоҳида ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар билан жиҳозланганлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчиларига парвозларини юқори даражадаги қулайликда, мароқли ўтказишларига имкон яратади.

Boeing 787 Дреамлинер – янги авлод самолётлари билан тўлдирилишда давом этаётган МАК флотининг муҳим элементи ҳисобланади. Истиқболдаги режаларга кўра, Миллий авиакомпаниямиз парки 2020-йилга қадар ушбу русумдаги олтита самолётга эга бўлади.

Миллий авиакомпания мутахассисларининг юқори тайёрлик даражаси туфайли эксплуатация жараёнида Boeing 787 Дреамлинер самолётларини 100 фоизлик ишончлилиги таъминланди. Бугунги кунда авиакомпаниянинг учув ва техник таркиби учинчи самолётни ишга туширишга ҳам тўлиқ тайёр.

Янги Дреамлинер авиакомпаниянинг парвозлар жадвалига киритилган бўлиб, узоқ масофалардаги қатновларда эксплуатация қилиниши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Марказий Осиёда Boeing 787 Дреамлинер самолётларига буюртма берган биринчи буюртмачидир. Авиакомпания Дреамлинерларнинг тижорат эксплуатациясини 2016-йилда бошлаган. 2017-йилнинг 27-июлида эса, Ўзбекистон Миллий авиаташувчиси тарихда биринчи марта ушбу русумдаги самолётда Тошкентдан Ню-Ёркка илк узлуксиз парвозини амалга оширди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг замонавий ва қулай авиалайнерлари Европа ва Осиёнинг 40 дан ортиқ шаҳарларига парвоз қилмоқда ҳамда Аляскадан тортиб Янги Зеландиягача чартер қатновларини бажармоқда. Авиакомпания авиапарки замонавий Boeing 757, 767, 787 Дреамлинер ва Аирбус 320 ҳаво кемаларидан иборат.

Изоҳ билдириш