43169

Ўзбекистон ҳаво йўллари сўнгги авлод Airbus A320 Neo самолётини харид қилади

Технология 27 июнь 17:00 375

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Ривожланиш стратегияси ҳамда авиапаркларни модернизация қилиш дастурига мувофиқ, ўз паркини янги замонавий авиалайнерлар билан тўлдиришни давом этмоқда. Шу йилнинг декабрь ойида миллий авиакомпания иккита Airbus A320 Neo самолётини олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида МАК ахборот хизмати хабар берди.

Ўз сегментидаги энг замонавий Airbus A320 Neo самолётлари икки классли компоновкада (150 ўриндиққа эга 12та бизнес ва 138та эконом классда) буюртма қилинган. Янги самолётлар двигателларнинг ёқилғи тежамкорлиги ва фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларидан нисбатан 20 фоизга тежамкор бўлади. Уларнинг парвоз масофаси 4,5 мингдан 6 мингдан ортиқ километргача узайтирилганлиги бутун Марказий Европа бўйлаб қатновларни қоплаш имконини беради.

2019 йилнинг иккинчи ярмида авиакомпания парки иккита янги Boeing 787 Dreamliner самолёти билан тўлдирилиши кутилмоқда. 2020 йил бошида олтинчи Dreamliner олиниши билан эса, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси МДҲ давлатларида ушбу турдаги самолётларнинг етакчи эксплуатанти бўлади.

Бугунги кунда Миллий авиакомпания авиапарки замонавий ва қулай Boeing-757/767, Boeing-787-8 Dreamliner, A320 ҳаво кемалари ҳамда Boeing-767-300BCF юк самолётларидан иборат.

Изоҳ билдириш