36169

Thales Alenia Space Ўзбекистонга ўз сунъий йўлдошини учиришда ёрдам беради

Технология 17 апрель 8:49 169

Европа Thales Alenia Space компанияси Ўзбекистон билан сунъий йўлдошлар ва уларнинг ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

«Thales Alenia Space билан сунъий йўлдошлар ва уларнинг ускуналарини ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди», — РИА Новостига ҳукуматдаги манбаа маълум қилди.

Маълум бўлишича, комплекс космик тизимлар бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, хусусан, турли мақсаддаги сунъий йўлдошларни учириш ва бошқариш, шунингдек мутахассисларни тайёрлаш учун Ўзбекистон ҳудудида технологик базани ташкил этиш режалаштирилган.

«Ҳозирги вақтда муҳокамалар дастлабки босқичда», — деб таъкидлади манбаа.

Бундан ташқари, космик технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш учун инфратузилмани ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев феврал ойида бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов бошчилигида космик тадқиқотларни ва технологияларни ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳни тузиш тўғрисида фармойиш имзолаганди.

Шавкат Мирзиёев бу комиссияга миллий сунъий йўлдош алоқа бўйича миллий тармоғини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш, космонавтика ютуқларини татбиқ этиш, космик ва сунъий йўлдош технологиялар соҳалари бўйича кадрларни тайёрлаш ҳақида топшириқлар берганди.

Шавкат Мирзиёев декабр ойи якунида Олий Мажлис мурожаатномасида, охирги йилларда Ўзбекистонда аэрокосмий технологиялар давлатнинг иқтисодий муҳим тармоқларига татбиқ этилишига етарли эътибор қаратилмаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтганди.

Ўзбекистон раҳбари миллий космик инфратузилмаларни яратиш бўйича лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб қилиш зарурлиги ҳақида кўрсатиб ўтганди.

2018 йил учун давлат дастури доирасида тегишли вазирлик ва идораларга шу йил якунига қадар 2018-2035 йилларда аэрокосмик саноатни шакллаштириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.

Стратегияда аэрокосмик фаолият бўйича давлат идорасини тузишни назарда тутилган.

Изоҳ билдириш