48684

Ravon’ларнинг нархи икки баробарга ошиши мумкин

Технология 30 октябрь 9:53 3 478

GM Uzbekistan Россиядаги автосалонларга яна автомобиль етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда «Российская газета» хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, ушбу автомашиналар Уфа автосалонларига етиб келган, аммо ҳозирга қадар улар харидорларга таклиф қилинмаган. Аслида, уларнинг нархи деярли икки баробар ортиши мумкин. Мавжуд маълумотларга қараганда, R3 седанининг максимал конфигуратсияси бўйича 1 000 050 рубл, R4 учун – 1,089,000 рубл нарх белгиланиши кутилмоқда. Игари улар 579 минг ва 629 минг рублни ташкил этган эди.

Уфадаги автосалон менежерининг сўзларига кўра, агар нархлар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, у ҳолда Ravon бюджет автомобиллар тоифасидан чиқиб кетади, бундай юқори нарх билан харидорларга аввалгидек қизиқарли бўлиши ҳам сўроқ остида қолиши мумкин. Дилерларнинг бир қисми эса бундай ҳамкорликнинг истиқболи йўқлигини тушуниб, Ўзбекистон компанияси билан ишлашдан бош тортиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan 2018 йилнинг июнь, июль, август ва сентябр ойларида Россияда бирорта ҳам автомобиль сотмади.

«Российская газета»нинг ёзишича, Равоннинг Россиядаги вакилларидан юқоридаги ҳолат юзасидан изоҳ олишга имкон бўлмаган. Бренднинг расмий сайтида нархлар роўйхати йўқ, чунки «нархлар қайта кўриб чиқилади».

Изоҳ билдириш