42969

”Чиройли” авторақамларнинг нархлари ўзгарди

Технология 26 июнь 10:34 3 006

Ҳукуматнинг 2018 йил 25 июндаги қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди.

Эндиликда “чиройли” рақамлар камида 5 иш куни муддатга (илгари 3 иш куни) аукционга қўйилади.

Бундан ташқари “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Хусусан, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009 рақамлар комбинацияси 2 тоифага ўтказилди.

2 тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса энг кам иш ҳақининг 40 баравари (илгари 70 баравар) этиб белгиланди.

Айрим рақамлар комбинацияси (100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900) рўйхатдан чиқарилди.
Тўлиқ жадвал:⬇

Изоҳ билдириш