45582

Биргина радар 3,5 соат ичида тезликни оширган 112 та транспорт воситасини аниқлади

Технология 10 август 10:33 413

Бу кўрсаткич 8 август куни Юнусобод туманидаги Тошкент автомобил ҳалқа йўлида ўрнатилган радар қурилмаси ёрдамида рўйхатга олинган. Мазкур йўлда рухсат этилган тезлик соатига 70 кмни ташкил этган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қонунан таъқиқланиши ҳақидаги огоҳлантиришларга қармай кўпчилик ҳайдовчилар ҳамон йўлларда ўзбошимчалик билан тезликни ошириб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиб келишмоқда.

Шунингдек, рухсат этилган тезлик соатига 50 кмни ташкил этувчи белги ўрнатилган Боғишамол кўчасида 6 соат ичида 134 та транспорт воситаси тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланган. Аниқланган барча қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибга биноан ҳайдовчиларга почта орқали юборилади.

Изоҳ билдириш