44123

ЖЧ-2018. Англия Швецияни мағлуб этди ва ярим финалга йўлланма олди

Спорт 7 июль 21:08 318

Бугун, 7 июль санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг 1/4 финал баҳслари якунига етади. Кун тақвимидан 2 учрашув ўрин олганди.

Куннинг дастлабки ўйини нимчорак финалда Швейцария ҳамда Колумбияни қолдириб кетган Швеция ва Англия терма жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувда ҳисоб 30-дақиқада Ҳарри Магуайр томонидан очилди. Биринчи бўлим Англиянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Жесси Лингарднинг узатмасини Деле Алли Швеция дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Беллашув шу тариқа Англиянинг ғалабаси билан якунланди. Инглизлар бугун Россия—Хорватия баҳсидан сўнг ярим финалдаги рақибини билиб олади.

Жаҳон Чемпионати

1/4 финал беллашувлари

7 июль, шанба

Швеция—Англия 0:2

Голлар: 0:1—30 Магуайр, 0:2—59 Алли.

Швеция: Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Янссон, 85), Гранквист, Ларссон, Классон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Тойвонен (Гвидетти, 65), Берг.

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Делф, 77), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 90), Ҳендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Магуайр (87), Гвидетти (88), Ларссон (90+5).

Изоҳ билдириш