35918

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 16 поғона пастлади

Спорт 12 апрель 14:39 163

ФИФА расмий сайти 12 апрель куни терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Кучли ўнликда катта ўзгаришлардан бири Бельгиянинг 3-ўринга чиқиб олгани бўлди. Германия ҳамон рейтингда энг юқорида.

Ўзбекистон ўтган ойга нисбатан 16 поғона пастлади ва 88-ўринга тушиб кетди. Осиё терма жамоалари орасида Ўзбекистон 13-рақамли жамоа бўлиб турибди. Қўшниларимиз Қирғизистон терма жамоаси 40 поғона кўтарилиб 75-ўринга чиқиб олди. Бу ойда дунёда ҳеч бир жамоа бунчалик кўп поғона тепага кўтарилмади.

36. ЭРОН – 727 (-3)
40. АВСТРАЛИЯ – 700 (-3)
60. ЯПОНИЯ – 538 (-5)
61. ЖАНУБИЯ КОРЕЯ 520 (-2)
70. САУДИЯ АРАБИСТОНИ 445 (-1)
73. ХИТОЙ 431 (-8)
75. ҚИРҒИЗИСТОН 424 (+40)
76. СУРИЯ 423 (-2)
81. БАА 405 (-2)
82. ЛИВАН 404 (+5)
83. ФАЛАСТИН 401 (-10)
87. УММОН 383 (+16)
88. ЎЗБЕКИСТОН 381 (-16)
88. ИРОҚ 381 (-5)
97. ҲИНДИСТОН 354 (+2)

Изоҳ билдириш