42077

Неймар: «222 миллион евро? Ўзим учун бунча пул тўламаган бўлардим»

Спорт 15 июнь 8:22 250

ПСЖ» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўзининг трансфер нархи борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Мен ўзимнинг трансфер нархим ва жаҳоннинг энг қиммат футболчиси эканим билан фахрланмайман. Бу шунчаки пуллар. Мен ўзим учун камроқ пул тўлаган бўлардим. Аммо болаликдаги орзум амалга ошганидан хурсандман. Мен учун бу муҳим аҳамиятга эга.

Ўйинчи сифатида нималарга қодирлигингни ҳамиша намойиш қилишинг керак. Фақат трансфер нархингга суяниб қоладиган бўлсанг, бу сенга ҳеч қандай ёрдам бермайди», – деди Неймар.

Неймар ўтган йилнинг ёзида 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганди.

Манба: bombardir.ru

Изоҳ билдириш