38404

Илк бор Ўзбекистондаги стадионда намоз ўқиш учун алоҳида жой ажратилади

Спорт 10 май 15:41 828
Фото: Azon.uz

Юртимизда Ислом динини ёшларга етказиш, уни тўғри ташвиқот қилиш йўлида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. “бошқа давлатларда Ислом динини ўзига ниқоб қилиб, бошқа йўлларга юраётган болалар, шу терроризм, диний ақидапарастлик каби нарсалар бизга ёт бўлиши керак”, деб айтган мухтарам президентимиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридаги нутқида бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни Ўзбекистон энг муҳим вазифаси деб ҳисоблашини ҳам айтган эди.

Бир неча кундан сўнг Ислом динининг муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Тошкентнинг “Локомотив” клуби уй стадиони ҳудудида намоз ўқиш учун жой тайёрлади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда. “Локомотив” стадионига ташриф буюрган футбол мухлислари 4 сектор олдидан алоҳида ажратилган жойда намоз ибодатларини бажаришлари ва намоз таҳоратини олиш хоналари ташкил этилади.

Изоҳ билдириш