31414

«Энди 20 ёшли йигитча эмасман» – Роналду баъзи нарсаларни тан олди!

Спорт 8 февраль 15:22 438

«Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ёши ўтган сайин, юқори савияда қолиш учун машғулотлар услубини ўзгартирганини айтди.

«Ҳали иштиёқим юқори. Мен орзум кетидан қувиб, олдинга интиляпман. Шахсий ҳаётимда ҳаммаси жойида. Оилам ўсмоқда, мен ҳаётимдан мамнунман. Профессионал нуқтаи назардан, мен ажойиб икки мавсумни ўтказдим. Терма жамоа ва клубим билан совринларни ютиб олдим.

Яна бир неча йи юқори савияда тўп суришимга ишонаман. Ҳаёт – ҳар жабҳадаги чорловлардан иборат экан. Жисмоний ҳолатимни маромида ушлаб туришга ҳаракат қиляпман. Бунга жиддий эътибор қаратаман.  Ҳозир 10 йил олдинги ишларимни қилолмайман. Юқори савияда қолиш учун, баъзи нарсалардан воз кечишга тўғри келяпти.

Энди 20 ёшли йигитча эмасман, 20 ёшимда бажарган ишларни энди амалга оширолмайман, бу сир эмас. Ҳамма нарсада мувозанат излашга тўғри келади. Жуда кичик нарсалар ҳам муҳим аҳамиятга эга», — деб 33 ёшли футболчи сўзларини келтирмоқда GQ журнали.

Изоҳ билдириш