Тошкент давлат юридик институтида 5 кунлик таълим тизими жорий этилди, деб хабар қилинди миллий матбуот марказида Тошкент давлат юридик университети масъул ходимлари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Таъкидланишича, янги ўқув йилидан эътиборан университет ҳафтада 5 кунлик таълим тизимига ўтган. Бунда ҳар ҳафтанинг шанба куни профессор-ўқитувчилар таълим жараёнидаги янгиликлардан хабардор бўлиб боради, илмий изланишлар билан шуғулланади. Талабалар мустақил таълим жараёнига жалб этилади.
Тадбирда шунингдек, 2017/2018 ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари, ўқув-тарбиявий жараён сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди, журналистлар саволларига жавоб қайтарилди.
Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишига 6 мингдан зиёд абитуриентдан ҳужжатлар қабул қилинди. Улар орасида 518 ҳарбий имтиёзга эга ёшлар, 3 фан олимпиадаси ғолиби ўқишга кириш истагини билдирган. 2017/2018 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишига 20 давлат гранти, 580 тўлов-контракт асосида 600 талаба ўрни ажратилди