17745

Қайси давлат раҳбари қайси мусиқа асбобини чала олади? (видео)

Жамият 13 сентябрь 16:55 556

Ишдан ёки сиёсатдан жуда чарчаган ваытларда айрим давлат раҳбарлари қандай мусиқа тинглаб ҳордиқ чиқариши ёки қайси мусиқа асбобини чалишини кўпчилик ҳам билмаса керак.

Туркманистон президенти  Гурбангули Бердимуҳаммедов бир йил олдин ташкил этилган янги йил кечасида, муаллифлиги Жастин Тимберлейкка тегишли бўлган ва бошқа бир неча қўшиқларни куйлаган. Давлат бошлиғининг гитарада ашула айтишига гап йўқ. Унинг “Олға, олға, фақат олға, Туркманистон” қўшиғи айни дамда катта аудиторияни жалб этган.

Алмазбек Атамбаев: «Толеънинг аччиғига»

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҳам бу борада ўз ўрни бор. Сценарийси кино қилинган, адабиётга ихлоси баланд бўлган президент бу вақтга қадар 5 та қўшиқ ёзган.

Унинг энг машҳур қўшиғи эса “Толеънинг аччиғига” деб номланади. Бу қўшиқ маҳаллий аҳоли орасида ва ижтимоий тармоқларда ажойиб кўрсаткичга эга.

Владимир Путин роялда!

Россия президенти Владимир Путин бир қанча мусиқа асбобларини маромига етказиб чала олади-ю, аммо уларнинг ичида энг чиройли чаладигани ва ўзи ҳам яхши кўрадигани бу – рояль. Болалар онкологик хасталиклари муолажаси учун ташкиллаштирилган хайрия кечасида Путиннинг тамомила кутилмаган қирраси очилди. Қолаверса, унинг яқин кунларда ҳам роял чалганини кўпчилик мароқ билан томоша қиляпти.

Бил Клинтон мусиқачи бўлмоқчи эди

АҚШнинг собиқ президенти ва яқинда президентликка номзодини илгари сурган Ҳиллари Клинтоннинг эри Билл Клинтон болаликда мусиқачи бўлишни орзу қилган.

АҚШнинг 43-президенти кичик Жорж Буш ҳарбий оркестрда дирижёрлик қилишни ёқтирган. Айнан бу иш билан Россиянинг марҳум президенти Борис Елцин ҳам машғул бўларди. Елциннинг бундай қобилияти камераларга муҳрланган.

Михаил Горбачёв эса қўшиқ куйлашни ёқтирган.

Ҳатто яқинда у марҳум хотини Раиса Максимовнанинг хотирасига диск (аудиотўплам) чиқарган. У хотинининг хотирасига аталган бу қўшиқларни яратишда Андрей Макаревич билан бирга тайёрлаган.

Изоҳ билдириш