22888

МХХ аҳоли учун мўлжалланган газ ўғирланиши ҳолатини аниқлади (видео)

Жамият 6 ноябрь 11:58 3 486

«Ўзтрансгаз» АЖ Сирдарё вилояти филиали масъул ходимлари маҳаллий аҳоли учун мўлжалланган суюлтирилган газ ўғирланиши ҳолати иштирокчилари эканлиги аниқланди.

Сир эмаски, давлатимизнинг айрим ҳудудларида аҳолини табиий газ билан таъминлашда объектив қийинчиликлар мавжуд. Аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида ушбу ҳудудларга газ газ баллонларда суюлтирилган ҳолатда етказиб берилади.

Сирдарё вилоятининг бир неча туманларида аҳолини газ баллонлари билан таъминлашда узилишлар бўлгач, МХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақида Uznews.uz хабар берди.

Тадбир натижасида аниқланишича, «Шўртаннефтгаз» корхонаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводидан олиб келинган 265 тонна суюлтирилган газ аҳолига имтиёзли нархларда сотилиши лозим бўлган. Аммо, «Ўзтрансгаз» АЖ филиали раҳбари Бахтиёр Эшонқулов, газ тарқатиш шохобчаси етакчи мутахассиси Элёр Каримов, мазкур шохобчанинг газ қуювчиси Жаҳонгир Султонов, шунингдек, вилоят газ таъминоти бўйича филиал ҳайдовчиси Эркин Бўтаев газни Самарқанд вилоятидаги хусусий газ қуйиш шохобчаларига нақд пулга сотиб юборган.

«Ўғирлик аҳолига тарқатиладиган газ баллонларига камроқ газ қуйиш ҳисобидан ёпилган. Бунинг барчаси Эшонқулов Бахтиёр кўрсатмасига биноан бажарилган», – дея қайд эти «Мирзаобод» газ тарқатиш шохобчаси қуювчиси Жаҳонгир Султонов.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳ билдириш