17639

Жиззахда нефтни қайта ишлаш заводи қурилади

Иқтисод 12 сентябрь 17:23 734

Enter Engineering компанияси Жиззахда нефтни қайта ишлаш заводи қурилишида бош пудратчи бўлади, деб хабар берди Podrobno.uz «Ўзбекнефтегаз»даги манбасига таяниб.

Мажмуада йилига 3,7 миллион тоннадан ортиқ мотор ёнилғиси, 700 минг тоннадан ортиқ авиация керосини ва 300 минг тонна бошқа нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Илгарироқ «Ўзбекнефтегаз» Қозоғистон ва Россия билан Омск-Павлодар-Чимкент йўналиши бўйича қозоқ ва россия нефтини етказиб бериш бўйича келишиб олганди.

Enter Engineering Pte Ltd, «Газпромбанк» шўъбаси бўлиб, Ўзбекистон бозорида бир неча йилдан бери фаолият кўрсатади. Компания Қандим конида газни қайта ишлаш заводи қурилиши, Муборак газни қайта ишлаш заводи модернизацияси каби лойиҳаларда иштирок этган.

Изоҳ билдириш