Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланди.
Бундан ташқари соҳалар бўйича ягона солиқ тўлови ставкалари қуйида келтирилган:
– божхона брокерлари – 5%;
– ломбардлар – 25%;
– концерт-томоша кўрсатишдан даромад олувчи юридик шахслар – 5 %.
Умумий овқатланиш корхоналари жойлашган жойига қараб:
– аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 8%;
– бошқа аҳоли пунктларида – 6%;
– бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 4%;
– таълим муассасаларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари – жойлашган жойига қараб белгилаганган ставканинг 75 % миқдорида.
Чакана савдо соҳасида солиқ тўловчилар жойлашган жойига қараб:
– аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 4%;
– бошқа аҳоли пунктларида – 2%;
– бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%;
– алкоголь, тамаки, бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ реализацияси билан шуғулланувчи шахслар – 4 %;
– улгуржи савдо корхоналари – 4%.
Дорихоналар жойлашган жойига қараб:
– аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 3%;
– бошқа аҳоли пунктларида – 2%;
– бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%.