49734

Ўзбекистонда 2020-2024 йилларда нечта ГЭС қурилиши маълум бўлди

Иқтисод 4 декабрь 21:25 503

Ўзбекистон ҳукумати беш йил ичида қуввати 30 МВтдан юқори бўлган 4 та ГЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 2024 йилгача гидроэнергетика соҳасини 2020-2024 йилларга мўлжалланган ривожлантириш концепция лойиҳасида маълум қилинган.

Шунингдек, Республикада 16 та кичик ГЭС пайдо бўлади ва 21 та ГЭС модернизация қилинади.

Барча лойиҳаларнинг қиймати – 2,6 миллиард доллар, улардан 600 миллион доллар кредитга олинади.

Режага кўра, Республика ҳар йили 2,8 миллиард кВт/с кўпроқ электроэнергия олишни бошлайди.

“Ўзбекгидроэнерго” тузилмасида 57 та станциялар бўлиб, 9,3 миллиард кВт/с электроэнергия ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш