45362

Қозоғистон автосаноати Ўзбекистон бозорига кириш учун давлатдан ёрдам сўрамоқда

Иқтисод 30 июль 13:00 1 064

Ўзбекистон бозорига кириш учун Қозоғистон автосаноатига четга етказиб беришни экспортдан олдин молиялаштириш ва давлатнинг қатор субсидиялари талаб қилинади, деди «КазАвтоПром» уюшмаси раҳбари Олег Алферов.

“Ўзбекистонда соҳамиз салоҳиятини рўёбга чиқариш истиқболлари мавжуд. Аммо ички тусдаги тўсиқлар мавжуд. Улар етказиб бериш ва сертификатлаштириш харажатларини камайтириш зарурати билан боғлиқ. Бу муаммоларни ҳал этиш давлат томонидан комплекс қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Гап хорижга етказиб беришни экспортдан аввал ва экспортни молиялаштириш, транспортировкани субсидиялаш, етказиб беришни суғурталаш ҳамда дебитор қарздорлиги ҳақида бормоқда”, – деди у.

Унинг айтишича, мазкур амаллар ҳозир Россияда амалга оширилмоқда, деб ёзади Podrobno.uz.

“Улардан Қозоғистонда ҳам фойдаланиш мумкин эди. Биз бу тажриба ўзимизда амалга оширилишини истаймиз. Экспорт таъминотини амалга ошириш бўйича давлатнинг қўллаб-қувватлови зарур, агар у сезиларли ҳажмда бўлмаса, ташқи бозорларга чиқиш имкони бўлмайди”, – таъкидлади уюшма раҳбари.

“КазАвтоПром» маълумотларига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 14,6 мингдан ортиқ транспорт воситаси ишлаб чиқарилди.

Изоҳ билдириш