51040

Халқ банкида 100 минг доллар йўқолди

Иқтисод 8 февраль 15:34 1 442

5 февраль куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги Халқ банки бўлимида сақланаётган 100 минг долларнинг (838 млн сўм) йўқолгани аниқланган, деб хабар қилди «Газета.uz».

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълумотига кўра, сешанба куни тахминан 23:40 да туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига банк бошқарувчиси томонидан берилган аризада шу куни соат 20-00ларда ғазнани ёпиш вақтида маблағнинг йўқлиги аниқлангани маълум қилинади.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими тезкор ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, холислар ва тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда воқеа жойи кўздан кечирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 5 февраль куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан (ўғирлик: жуда кўп миқдорда) жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш