44874

Арзон уй-жойлар учун дастлабки тўлов суммаси камайтирилди

Иқтисод 19 июль 9:26 2 354

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қарорга мувофиқ арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали қуйидагича белгиланди:

1) қишлоқ жойларда:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида;

2) шаҳарларда дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда ўртача 15 фоиз миқдорида.

Мазкур ипотека кредитлари 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

Эслатиб ўтамиз, арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал шу кунга қадар сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим эди.

Изоҳ билдириш