28837

Жанубий Корея президенти Ким Чен Ин билан учрашувга тайёрлигини билдирди

Дунё 10 январь 12:00 395

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлиги ҳақида маълум қилди. Аммо «маълум шартлар асосида», деб қўшимча қилди у. Бу ҳақида Ренхап ахборот агентлигига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.

Хабарга кўра, тегишли баёнот Жанубий Корея раҳбари томонидан чоршанба куни ҳар йили ўтказиладиган анъанавий матбуот-анжумани вақтида айтилган.

Ўтган йилнинг ёз фаслида ҳам Берлинда вақти Мун Чже Ин Шимолий Корея етакчиси билан алоқа зарурлигини ва икки томонлама олий даражадаги учрашув, агар у зиддият ва қарама-қаршиликларни бартараф этишга хизмат қилсагина бўлиб ўтишини маълум қилган эди.

Икки Корея давлати етакчилари учрашуви икки маротаба бўлиб ўтган. Яъни Шимолий Кореянинг собиқ раҳбари ҳозирги мамлакат раҳбари отаси — Ким Чен Ир даврида Пхеньянда 2000 ва 2007 йилларда. 2007 йилги учрашув ҳозирда охиргиси бўлиб қолмоқда.

Изоҳ билдириш