45858

Ўзбекистон МДҲ билан биргаликда ҳаво мудофаа тизимини ривожлантиради

Дунё 14 август 15:21 252

Бугун Минскда Ўзбекистон ва МДҲнинг олти мамлакати ҳамда КХШТ вакиллари учрашуви бўлиб ўтади. Унда МДҲ мамлакатлари ҳаво-ҳимояси тизимини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилади, деб ҳабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

“14 август куни Минскда бўлиб ўтадиган МДҲ Ҳаво ҳимояси масалалари бўйича координация кенгашининг 49-мажлисида МДҲ ҳаво-ҳимояси тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари масаласи кўриб чиқилади”, – дейилган хабарда.

Қўмита мажлисида Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари, КХШТ вакиллари, Россия ҳарбий саноати вакиллари, МДҲ раҳбарияти учрашиб ҳарбий ҳаво мудофааси соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилишади.

Изоҳ билдириш