31619

Ўзбек-афғон хавфсизлик комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Дунё 11 февраль 11:49 407

Ўзбекистон пойтахтида 10 февраль куни ўзбек-афғон қўшма комиссиясининг хавфсизлик масалаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Комиссия таркибига икки мамлакат Хавфсизлик кенгашлари, куч тизимлари ҳамда ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари кирган.

Томонлар террорчилик в экстремизмга, қурол-яроғ савдосига, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ҳамда уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш истиқболларини муҳокама қилишди.

Мажлис иштирокчилари Афғонистондаги тинчлик, ривожланиш ва хавфсизлик ҳамда Марказий Осиёдаги узоқ муддатли барқарорлик орасида яқин боғлиқлик борлигини қайд этишди.

Марказий Осиёни тинчлик, ҳамкорлик ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш мақсадида, Афғонистон муаммосини ҳудудий ҳамкорликни кенгайтириш ва сиёсий-дипломатик услублар ёрдамида ҳал қилишнинг муҳимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Тошкентда Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ билдириш