47410

Усмонов ва Alibaba МДҲдаги энг йирик электрон тижорат майдончасини яратади

Дунё 12 сентябрь 16:35 411

Alibaba Group, «Мегафон», Mail.Ru Group ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди Владивостокдаги иқтисодий форумда стратегик шериклик тузилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Шериклар 2019 йил биринчи чорагида электрон тижоратнинг барча сегментларида корпорациялар ҳамкорлигини амалга оширувчи AliExpress Russia қўшма корхонаси тузилиши бўйича келишувни якунига етказишни режалаштирмоқда.

“Электрон тижорат соҳасида глобал етакчи билан ҳамкорлик Россия иқтисодиётининг рақамли трансформацияси учун катта аҳамиятга эга бўлади. Асосий ўйинчилар ўртасидаги альянслар электрон тижорат бозорида трендга айланмоқда. Бу Хитой компанияси билан ҳамкорлик экани ҳисобга олинса, келишув Россия-Хитой ишбилармонлик муносабатларининг мустаҳкамланиши бўйича катта салоҳиятга эга эканига ишончим комил. Россияда электрон тижоратда жуда катта салоҳият бор. Бундан ташқари, россиялик ишлаб чиқарувчилар олдида янги бозорларга чиқиш бўйича янги имкониятлар очилади”, деган Mail.ru Group и “Мегафона” эгаларидан бири Алишер Усмонов.

Келишув ёпилиб, барча иштирокчилар томонидан мувофиқлаштирилганидан сўнг шериклар AliExpress Russia қўшма корхонасига қуйидаги улушларда эгалик қилади: 48 фоиз Alibaba Group, 52 фоиз – россиялик шериклар: “Мегафон”» (24 фоиз), Mail.Ru Group (15 фоиз) ва РТИЖ (13 фоиз).
Изоҳ билдириш