33936

«Ўлмас Кашшей» вафот этди

Дунё 13 март 8:47 681

Москвада СССР халқ артисти, А.П.Чехов номидаги театр бадиий раҳбари Олег Табаков вафот этди, деб хабар берди РИА Новости театр матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Шифокорлар актёр ҳаёти учун шифокорлар бир неча ой давомида кураш олиб боришган: ўтган йилнинг ноябр ойида 82 ёшли Табаков шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабар қилинган эди. Сал вақт ўтиб, ОАВларда актёрни ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратига улашгани ҳақида маълумот берилди.

Жорий йил 30 январ санасида матбуот яна Табаковнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида хабар тарқатди.

12  март куни, актёр сунъий нафас олиш аппаратидан узиб қўйилгани хабар қилинди. Ҳаётининг сўнгги дақиқаларида актёрнинг ёнида оила аъзолари бўлишган. Табаковнинг ўлимини у раҳбарлик қилган театр матбуот-хизмати ҳам тасдиқлаган.

Табаков бир қатор фильмларда ўйнаган роллари орқали ўзбек томошабинларига ҳам яхши таниш. Айниқса, унинг «Қизил қор ёққанда» фильмидаги ўлмас Кашшей образи кўпчиликнинг ёдида экани аниқ.

Изоҳ билдириш