29128

Трамп АҚШга келган мигрантларнинг давлати ҳақида ўта кескин фикр билдирди

Дунё 12 январь 15:25 934

АҚШ президенти Дональд Трамп қонун чиқарувчилар билан учрашув чоғида Америкага баъзи мамлакатлардан келган муҳожирларни «жирканч мамлакатлар»дан чиққанлар деб атади. Бу ҳақда The Washington Post вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».

«Нега бизнинг мамлакатда ўзининг жирканч мамлакатларидан чиқиб келаётган бу одамлар бор?» – деган Трамп. Тахминларга кўра, у Африка мамлакатлари ҳамда Ҳаитидан бўлган мигрантларни назарда тутган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Норвегия каби давлатлардан одамларни жалб қилиши керак.

Изоҳ билдириш