31471

Тожикистон Қирғизистон билан чегарасини ёпди

Дунё 9 февраль 9:26 1 081

Тожикистон бир томонлама тартибда тожик-қирғиз чегарасидан одам ва юкларни ўтказишни тўхтатди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон Чегара хизмати.

“2018 йилнинг 8 февраль куни Тожикистон бир томонлама тартибда тожик-қирғиз чегарасининг «Кулунду-автодорожный» ва «Кайрагач-автодорожный» назорат пунктлари орқали одам ва юклар ўтказишни тўхтатди”, — дейилган хабарда.

Шунингдек, “Кулунду-автодорожный” халқаро  назорат пункти бўлганлиги учун у ердан ўтиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи мамлакат фуқаролари чегарани кесиб ўтишлари мумкин, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз Тожикистон ва Қирғизистон умумий чегараси 970 кмни ташкил қилади. Ундан451 километри ҳалигача аниқ белгиланмаган. СССР тарқалиб кетганидан кейин икки мамлакат орасида камида 70 ҳудуд борасида тортишувлар давом этмоқда.

Ўтган 25 йил давомида Тожикистон ва Қирғизистон орасида давлат чегараси ҳақида шартнома имзолангани йўқ. Чегара чизиғи ноаниқлиги туфайли, бир неча бор қуролли можаролар ҳам бўлиб ўтди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг февраль ойининг бошида Душанбега бўлиб ўтган ташрифи давомида чегара масаласи асосий масалалардан бири бўлган эди.

Хабарда айтилишига кўра, Тожикистон чегарачилари Баткен вилоятидаги Сай Лалйлак тумани ҳудудида жойлашган кўприкни ҳам ёпиб қўйишган. У ерда чегарачи қўшнлар сони оширилган.

Қирғизистон чегара хизмати хабарига кўра, чегарада кескин чоралар кўллашга Қирғизистон фуқаролари томонидан Сада канали (Гуландоз) устида қурилган кўприк сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Маҳаллий қишлоқ аҳолиси мактаб ўқувчилари учун кўприк қуришган, чунки улар мактабга бориш учун ҳар куни узоқ масофадан айланиб келишга мажбур бўлишаётган эди” – дейилган Қирғизистон Чегара хизмати хабарида.

Айни дамда икки мамлакат чегарачилари ушбу муаммони ҳал қилиш учун фавқулодда учрашув ўтказмоқда. Чегарада вазият “нисбатан барқарор”, дейилган хабар сўнггида.

Изоҳ билдириш