17723

Тошкентда Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади

Дунё 13 сентябрь 15:12 496

15−17 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» тўртинчи павильонида Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмада Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар, ҳарбий техника, металлургия, фармацевтика ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилади.

16 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ» ҳудудида икки мамлакат тадбиркорлар доиралари иштирокида ўзбек-қозоқ бизнес-форуми ўтказилади.

Изоҳ билдириш