36072

Скрипаллар НАТО кимёвий қуроли билан заҳарланган

Дунё 16 апрель 10:42 138

Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилотининг Швейцарияда жойлашган тадқиқотлар маркази, Солсберидан олиб келинган заҳарловчи моддалар намуналарини ўрганиб чиқиб, уларнинг таркибида “BZ” номли моддалар борлигини аниқлашди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.

«BZ» номли заҳарловчи моддалар НАТО мамлакатлари кимёвий қуроллари таркибида, хусусан, АҚШ ва Британия томонидан фойдаланилган. Россия ва СССР мамлакатларида ҳеч қачон ишлаб чиқарилмаган ва фойдаланилмаган. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мудофаа Кенгаши мажлисида хабар қилди.

«Заҳарланган Сергей ва Юлия Скрипаллар ҳамда полиция ходимининг аллақачон касалхонадан чиққанини ҳисобга олганда, ушбу заҳарланишнинг “умумий клиник манзараси” – айнан “BZ” моддаси билан заҳарланишга ўхшайди», — деди Сергей Лавров.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 4 март куни Британиянинг Солсбери шаҳрида Британия фойдасига шпионлик қилган, Россиянинг Бош разведка бошқармаси собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг кимёвий қурол ёрдамида заҳарланиши оқибатида катта халқаро жанжал келиб чиққан эди. Британия бош вазири Тереза Мей ушбу жиноятда сўзсиз Россия айбдор деб эълон қилган ва 20та Россия дпломатларини мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилган эди.

Изоҳ билдириш