45747

Сергей Шойгуни Ўзбекистонда ясалган лавҳ қизиқтириб қолди

Дунё 13 август 11:27 1 510

АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинларининг сўнгги кунида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, мусобақа доирасида ташкил қилинган “Дўстлар уйи”га ташриф буюриб у ерда уюштирилган миллий кўргазмалар билан танишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Россия мудофаа вазирини, айниқса, Ўзбекистонда ясалган ёғоч йиғма лавҳ қизиқтириб қолди”, – дейилган хабарда.

Шунингдек, Шойгу Мьянма, Уганда ва Иорданиядан олиб келинга мусиқа аспоблари ва безакли идишлар  билан танишиб чиқди ва Хитой кўк чойи ҳамда Қирғизистон минерал сувини татиб кўрди.

АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинлари доирасида ташкил қилинган “Дўстла уйи”да, мусобақа иштирокчилари бўлган 18 мамлакатдан олиб келинган амалий санъат намуналари, миллий ноз-неъматлар намойиш этилди, миллий мусиқа ва қўшиқлар ижро этилди.

Изоҳ билдириш